Шомуродов Туркия Суперлигасининг энг яхши футболчилари қаторида
Туркия Суперлигасининг 10-тур учрашувлари якунланди.
"Sofascore" нашри тур якунлари бўйича энг яхши футболчилардан тузилган рамзий жамоани эълон қилди. Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳам ушбу таркибдан жой олди.
Ҳужумчи якунланган турда "Башакшеҳир" сафида "Антальяспор" дарвозасини икки марта ишғол қилиб, дубль қайд этди.
Маълумот учун, Элдорнинг чемпионатда урган умумий голлари сони 6 тага етди ва у тўпурарлар рўйхатида 2-ўринда бормоқда.




Фикрлар