Саудиянинг топ клуби мураббий билан шартномани бекор қилди

  • 28 сентябрь, 12:07
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" клуби бош мураббий, франциялик 59 ёшли мутахассис Лоран Блан билан шартномани бекор қилганини эълон қилди. Бу ҳақда клуб ижтимоий тармоқларда маълум қилди. Ушбу қарор Саудия Арабистони чемпионатининг 4-туридан ўрин олган "Ан-Наср"га (0:2) қарши ўйиндан сўнг қабул қилинди.

Tecno

"Ал-Иттиҳод" клуби расмий равишда биринчи жамоа бош мураббийи жаноб Лоран Блан ва унинг мураббийлар штаби билан ҳамкорликни тўхтатганини маълум қилади. Клуб директорлар кенгаши ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар учун самимий миннатдорчилик билдиради ва келгусидаги профессионал фаолиятида муваффақиятлар тилайди. Бош мураббий вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Ҳассан Халифа тайинланди. Унга U21 жамоаси бош мураббийи жаноб Иван Карраско ёрдам беради. Бу қарор клуб "Ал-Иттиҳод" амбицияларига мос келадиган, жамоа олдида турган вазифаларни ҳал қила оладиган ва содиқ мухлисларнинг умидларини оқлайдиган янги техник штаб билан шартнома имзолангунга қадар амал қилади", - дейилади клуб расмий ижтимоий тармоқларида.

Эслатиб ўтамиз, Лоран Блан биринчи мавсумдаёқ чемпионлик ва Қирол кубогини қўлга киритган эди. Саудия Арабистонининг жорий чемпионатини "Ал-Иттиҳод" кетма-кет учта ғалаба ва битта мағлубият билан бошлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!