Самбочиларимиз Владивосток сафарига жўнаб кетишди

CHERY AUTO

27-28 апрель кунлари Россиянинг Владивосток шаҳрида самбо бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтади. Мазкур мусобақа Ю.Патапов хотира турнири бўлиш билан бирга жаҳон рейтинги учун йирик очколар бериши билан аҳамиятли.
Шубҳасиз, терма жамоамиз вакиллари ҳам бундай турнирни ўтказиб юборишмайди. Самбочиларимиз мазкур мусобақага энг оптимал таркиб билан жўнаб кетишди. Владивосток турнирида Осиё ва Европанинг 20 га яқин мамлакат вакиллари иштирок этишади. Мусобақада қатнашадиган терма жамоамиз вакиллари билан танишинг:
Жанговор самбо
-62 кг: Баҳодир Бакиев
-68 кг Мироншоҳ Давронов
-74 кг: Истам Қудратов
82 кг: Бекзод Нурматов

Tecno

Спорт самбоси
-68 кг: Сарбон Ерназаров
-82 кг: Улуғбек Раҳмонов
-82 кг: Аскарбек Авганов
-90 кг: Неъмат Ёқубов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!