
Россия Ўзбекистонга қарши ўйинга кучли таркиб танлади!
Россия ёшлар терма жамоаси июнь ойидаги ўқув-машғулот йиғини доирасида Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Бош мураббий Иван Шабаров бу йиғинга якуний таркибни танлади. Унга кўра, Ўзбекистонга 23 нафар истеъдодли ўйинчи олиб келинади. Вазиятга қарат таркиб янада кучайтирилиши мумкинлиги айтилмоқда.
Мураббийлар штаби қуйидаги футболчиларни танлади.
Дарвозабонлар:
Михаил Цулая (“Арсенал”), Даниил Веселов (“Локомотив”).
Ҳимоячилар:
Никита Бозов (“Балтика”), Герман Игнатов (“Ростов”), Иван Лепский (“Сокол”), Никита Лобов, Иван Шилeнок (“Зенит-2”), Михаил Рядно (“Родина”), Вадим Чурилов (“Торпедо”), Никита Бабакин (“Ростов-2”).
Ярим ҳимоячилар:
Дмитрий Александров, Денис Боков, Виктор Окишор, Егор Смелов (“Динамо”), Кирилл Глебов (ЦСКА), Илья Ишков (“Урал”), Данила Козлов (“Краснодар”), Алексей Колтаков (“Ростов”), Дмитрий Пестряков (“Акрон”), Вадим Раков (“Локомотив”), Михаил Шетинин (“Факел”).
Ҳужумчилар:
Константин Дорофеев (“Турон”, Қозоғистон), Антон Шамонин (“Ростов”).
Иван Шабаров Россия Премьер-лигасида тўп тепаётган икки ҳимоячи – ЦСКА вакили Жамолиддин Абдуқодиров ва “Рубин” ўйинчиси Илья Рожковни ҳам эътибордан қочиргани йўқ. Ҳозирча, Россия миллий терма жамоасига йиғинига жалб қилиниши режалаштирилаётган бу истеъдод эгалари вазиятига мураббий қуйидагича изоҳ берди.
- Ўзбекистон билан бўладиган ўйинларга асосан 2005 йилда туғилган футболчилар ва яна бир неча бир ёш кичик футболчиларни жалб қилдик.
Таркиб Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўртоқлик ўйинларига 2005 йилда туғилган ўйинчиларни тушуришидан келиб чиқиб шакллантирилди.
Таклиф олганларнинг аксарияти аввал ҳам терма жамоага жалб қилинган, бироқ бу гал янгилари ҳам бор. Биринчи навбатда, 2006 йилда туғилган ҳозирча уч нафар футболчи – Дмитрий Александров, Виктор Окишор ва Дмитрий Пестряковнинг номини тилга олиш мумкин.
Лекин бу таркиб кенгайиши мумкин. Бу Илья Рожков ва Жамолиддин Абдуқодиров миллий терма жамоанинг якуний қайдномасига кириш ёки кирмаслигига боғлиқ масала.
Бўлажак рақибимиз жуда яхши, муносиб жамоа. Бизда рақиб ҳақида маълумотлар бор. Февраль ойида бу жамоа Осиё кубогида қатнашди, бир нечта яхши учрашувларни ўтказди, чорак финалда муросасиз курашда Жанубий Кореяга ютқазиб қўйди, - деди Иван Шабаров.
Ўзбекистон ва Россия ёшлар терма жамоалари ўртасидаги иккита ўртоқлик учрашуви 5 ва 8 июнь кунлари Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадионида ташкил этилади.
Фикрлар