
Роналду ва Месси бир жамоада ўйнаши мумкин
ПСЖ клуби ёзги трансферлар ойнасида МЮ футболчиси Криштиану Роналдуни сотиб олишни режалаштирмоқда. Парижликлар португални ёзда кетиши кутилаётган Мбаппе ўрнига ҳарид қилмоқчи.
"90min" нашрига кўра, янги мавсумдан мухлислар Роналду ва Мессини бир жамоада кўришлари мумкин. Бунинг учун ПСЖ эгалари барча нарсага тайёр.
Криштианунинг ҳам "Манчестер Юнайтед" бу мавсум ЕЧЛга йўлланмани қўлга кирита олмаса, жамоадан кетиши ҳақида хабарлар кўпайиб бормоқда. "Қизил иблислар" раҳбарияти ҳозирча бу ҳақда ҳеч қандай фикр билдирмади.
Маълумот ўрнида, мавсум бошида Лионель Месси ПСЖ, Криштиану Роналду эса МЮ аъзосига айланганди.
Фикрлар