Роналдо жаҳон футболининг янги юлдузи ким бўлишини айтди

  • 9 декабрь, 2024, 16:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Реал” ва Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роналдо яқин келажакда жаҳон футболида янги юлдуз порлашини таъкидлади.

Футбол афсонаси “Палмейрас”да ўйнаётган ва ёзда “Челси”га кўчиб ўтадиган 17 ёшли Эстевао Виллиан истеъдодига юқори баҳо берди.

- Эстевао ҳали жуда ёш, лекин катта истеъдод соҳиби бўлган футболчи. Уни Ламин Ямалга ўхшатаман.

Тез орада Виллиан жаҳон футболининг катта юлдузига айланади. Ҳозир атиги 17 ёш, лекин салоҳияти юқори.

Ўйлашимча, у аввал “Палмейрас” сафида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этади ва шундай сўнг “Челси”га йўл олади, - деди Роналдо.

Эстевио Виллиан аслида “Крузейро” жамоасида футбол сир-асрорларини ўрганган. Уни 2021 йили “Палмейрас” ўз сафига қўшиб олди. Ҳозиргача ёш ҳужумчи 49 та учрашувда иштирок этиб, 19 та гол ва 12 та ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!