"Реал"даги бразилияликлар сони яна биттага кўпаяди

  • 1 апрель, 2019, 17:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бразилиянинг "Флуминенсе" клуби ҳужумчиси Педро Гильерме фаолиятини "Реал" Мадридда давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 21 ёшли бразилиялик футболчининг трансфери “қироллик клуби”га 30 млн еврога тушиши айтилмоқда. Ушбу трансфер мавсумлар оралиғида амалга оширилиши мумкин.

“Биз “Реал” билан келишувга эришдик. Энди фақатгина шартнома имзоланиши қолди холос”, - дейди футболчининг агенти Марсио Жуньо.

Маълумот учун, Гильерме “Флуминенсе” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 46та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 15та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!