
“Реал” Холанд учун Гвардиола кутаётган юлдузини берадиган бўлди
Жорий мавсум якунланганидан кейин Испания ва Англиянинг амалдаги чемпионлари – “Реал” ва “Манчестер Сити” ўзаро ўйинчи алмаштириши мумкин.
“Шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола анчадан бери ўз жамоасида “Реал” вакили Родригони кўришни орзу қилади. Мадридликлар Пепнинг бу орзусини рўёбга чиқаришга тайёр.
El Gol Digital нашрига кўра, “Қироллик клуби” президенти Флорентино Перес агар манчестерликлар Эрлинг Холандни Мадридга юборадиган бўлса, у Родригони “шаҳарликлар” сафига жўнатишга розилигини билдирди.
Трансфер бўйича мутахассислар бу рокировкани амалга ошириш қийин эканини таъкидламоқда. Биринчидан, Хосеп Гвардиола “Манчестер Сити” ҳужум чизиғида Родриго айнан Эрлинг Холанд билан елкама-елка ўйнашини истаяпти.
Иккинчидан бу ўйинчиларнинг трансфер нархидаги фарқ катта. Холанд ҳозир 200 миллион еврога баҳоланаётган бўлса, Родригонинг нархи 110 миллион еврони ташкил қиляпти.
Фикрлар
VINIGA ALMASHSA BULADI