“Реал” ва “Барса” манфаатлари бир ўйинчида тўқнашиб қолди

  • 17 октябрь, 16:16
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Испаниянинг икки гранд клуби – “Реал” ва “Барселона” нафақат Ла Лига чемпионлиги, балки трансфер бозоридаги нишонлар учун ҳам ўзаро рақобатлашишига тўғри келмоқда.

Tecno

“Барселона” анчадан бери ҳимоя чизиғига Дортмунднинг “Боруссия”сида ўйнаб келаётган Нико Шлоттербекни олиб келишни мўлжаллаб юрган эди. Германия терма жамоаси ўйинчисининг дортмундликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида тугайди.

Нико “Боруссия” билан ҳамкорликни узайтиришни истамади. Бу “Боруссия” ёзда уни сотиб юборишидан далолат беради.

Sport.es ва Bild сингари манбаларнинг хабарига кўра, 25 ёшли ҳимоячи учун курашга “Реал” ҳам қўшилди. Мадридликлар бу ўйинчини олиш учун каталонияликлар билан рақобатлашишга тайёр.

“Реал” келаси ёз марказий ҳимоядаги бир неча масалага ечим топиши керак. Жорий мавсум охирида ёши катта ўйинчилардан Антонио Рюдигер ва Давид Алабанинг шартномаси тугайди. Бош мураббий Хаби Алонсо уларнинг ўрнида ёш ва чаққон ҳимоячи ўйнашини истаяпти.

Клуб тарбияланувчиси Раул Асенсиога эса, ҳимоячилар учун зарур бўлган барқарорлик етишмаяпти. Шу боис, “Қироллик клуби” ёзги трансферлар рўйхатига Нико Шлоттербекни ҳам киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!