
"Реал" кейинги йил "Бавария" ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи
"Реал Мадрид" Дайо Упамеканога қизиқиш билдирмоқда.
"Bild" нашри маълумотларига кўра, Мадрид клуби "Бавария" ҳимоячисини текинга қўлга киритиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Футболчининг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йил ёзида тугайди.
"Бавария" ва Упамекано 6 ойдан бери шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда, бироқ молиявий жиҳатлар бўйича ҳали ҳам келишувга эришилмаган. Ҳозирда футболчи йилига 16 миллион еврогача маош олади, аммо у маошини оширишни хоҳламоқда.
Дайо Бундеслиганинг ўтган мавсумида 20 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урган.
Фикрлар