
Расман! Осимхен "Галатасарой" футболчиси
"Галатасарой" ушбу ёзнинг энг катта трансферларидан бирини амалга оширмоқда. Клуб "Наполи"дан Виктор Осимхенни 75 миллион еврога сотиб олди.
Ўтган мавсумни Туркия жамоасида ижарада ўтказган футболчи энди тўлақонли "Галатасарой"га тегишли. Бироз аввал клуб расмий саҳифаси орқали у билан шартнома имзоланганини эълон қилди. Битим 2029 йилгача амал қилади
Бу орқали истанбулликлар рекор қайд этишди. Ушбу трансфер Туркия футболи тарихида энг каттаси ҳисобланади. Маълумот учун, "Фенербаҳче" Эн-Несирини 19.5 миллионга сотиб олганди ва бу рекорд бўлиб турганди.
Эслатиб ўтамиз, Осимхен ўтган мавсум "Галатасарой" таркибида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 37 та гол урди ва 8 та ассист амалга оширган.
Фикрлар