Расман: Илҳом Мўминжонов "Нефтчи" билан 4 йиллик шартнома имзолади

  • 2 январь, 2021, 18:31
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бугун, 2 январь куни “Нефтчи” ПФК қароргоҳида вилоят ҳокими Ҳайрулло Бозаров ташаббуслари билан жамоанинг янги бош мураббийининг таништирув маросими бўлиб ўтди.

Tecno

илхом2

Маросимда вилоят ҳокимининг спорт ва туризм масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳуршид Аҳмедов ва “Нефтчи” клуби раҳбари Зоҳиджон Ғофуров иштирок этиб, Илҳом Мўминжонов “Нефтчи” жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланганлиги ва 4 йиллик шартнома имзолаганлигини маълум қилди.

Шундан кейин, Илҳом Мўминжонов сўзга чиқиб, бор кучи ва тажрибасини фарғоналиклар ишончини оқлаш, жамоанинг Суперлигадаги иштироки ва салоҳиятини қайта тиклашга сарфлашини билдирди.

илхом4

Ўз навбатида, клуб раҳбарияти Илҳом Мўминжоновга бошланаётган янги футбол мавсумида жамоани юксак марралар сари етаклашда улкан муваффақиятлар тилади.

“Нефтчи” ФК матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!