Расман! Давид Алаба "Бавария"дан кетишини эълон қилди

  • 16 Feb 19:18
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Бавария" ҳимоячиси Давид Алаба махсус ташкил этилган матбуот анжуманида мавсум якунлангач, жамоадан кетишини маълум қилди.

Tecno

“Мен ушбу мавсум охирида "Бавария"дан кетишга қарор қилдим. Мен янги нарсани синаб кўрмоқчиман. Бу осон қарор бўлмади. Мен "Бавария" да 13 йилдан бери фаолият юритиб келяпман ва бу клуб мен учун катта аҳамиятга эга”, - деди австриялик футболчи.

Давид Алаба 2010 йилдан буён асосий таркиб футболчиси ҳисобланади.

Хорижий нашрлар Алаба фаолиятини "Реал"да давом эттириши ҳақида ёзмоқда. Аммо унга "Челси" ва "Ливерпуль"дан ҳам жиддий қизиқишлар бор.

Comments

You must be logged in to commet!