"Қўқон-1912"нинг йиғинида танаффус ва ўртоқлик ўйинлари бекор қилинди

  • 15 Jan 12:54
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Аввал хабар берганимиздек қўқонликлар мавсумга тайёргарлик жараёнларини бошлаб юборишган.

Tecno

Мураббийларнинг режаларига кўра ташкил этилиши лозим бўлган “Андижон СГС” ва “Дўстлик” жамоалари билан бўладиган ўртоқлик ўйинлари об-ҳавонинг кескин совуб кетганлиги боис бекор қилинган. Меҳмон жамоалар Қўқонга кела олмасликларини билдиришган. 

Жамоа аъзоларининг сўнгги кунларидаги машғулотлари ёпиқ спорт мажмуасида бўлиб ўтди. Жамоа бош мураббийи Даврон Файзиев футболчиларнинг соғликларини ўйлаган ҳолда жамоа аъзоларига 18 февраль кунига қадар танаффус эълон қилди.

Жамоамиз навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини ҳам Қўқон шаҳрида олиб боради. 25 январдан бошлаб эса “Фарғона вилояти хокими кубоги” турнирида иштирок этамиз, - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Comments

You must be logged in to commet!