ПСЖ юлдузини сотувга қўяди

  • 26 Apr 11:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ раҳбарияти аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўйича тушадиган трансфер таклифларини кўриб чиқишга тайёр эканини билдирди.

Tecno

Парижликлар Мауро Икардини 50 миллион евродан кам бўлмаган нархга қўйиб юборишга розилик берган.

Мессининг шахсий муносабати туфайли Аргентина терма жамоасига чақирилмайдиган бу ҳужумчига асосий даъвогар сифатида “Ювентус” тилга олинмоқда. Андреа Пирло ёзда жамоа таркибини янгилашга қарор қилган ва туринликларга кўп гол ура оладиган маҳоратли ҳужумчи ҳам керак.

ПСЖ ҳужум чизиғида рақобат ўта кучли кўриниш олгани учун Икарди етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. У жорий мавсум Франция чемпионатида 16 та учрашувда ўтказиб, олтита гол урди ва учта голли пас узатди.

Comments

You must be logged in to commet!