Мбаппе дунёдаги энг кучли терма жамоа номини айтди. У Франция эмас

  • 13 октябрь, 06:24
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” тўпурари Килиан Мбаппе бугунги кунда жаҳон футболидаги энг кучли терма жамоа номини айтди. Қизиғи шундаки, машҳур футболчи ўзи ўйнайдиган Франциядан ҳам қудратли жамоа борлигини эътироф этди.

Tecno

- Испания терма жамоаси ёшлари ҳам худди асосий таркиб юлдузлари каби зўр ўйнайдиган кам сонли жамоалардан бири ҳисобланади. Уларнинг бошқаладан устунлиги шунда ва бу билан испанларни табрикласа бўлади.

Бу жамоа майдондаги жараёнларни тўлиқ назорат қила олади. Уларнинг техникаси жуда кучли.

Жаҳон чемпионатларидаги тажрибамга таяниб айтишим мумкинки, мундиал олдидан жуда зўр спорт формасида бўлишар доим ҳам муҳим эмас. Испанларнинг аксарияти ёш ўйинчилар ва уларнинг кўпи жаҳон чемпионати нима эканини ҳис қилмайди.

Испания – Европадаги энг қудратли жамоа, лекин жаҳон чемпионатида ўйнаш умуман бошқа нарса, - деди Килиан Мбаппе.  

Килиан Мбаппе Франция терма жамоаси сафида кетма-кет икки маротаба жаҳон чемпионати финалида тўп тепиб, мусобақанинг олтин ва кумуш медали билан тақдирланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!