
Бизга кел! Родриго ишсиз қолмайдиган бўлди
“Реал”нинг бразилиялик универсал ҳужумичиси Родриго Гоэс жамоани Хаби Алонсо бошқараётганидан бери асосий таркибга кириш учун жиддий курашишига тўғри келмоқда.
Шу билан бирга 24 ёшли футболчига даъвогар бўлган клубларнинг сафи ортиб бормоқда.
Таниқли журналист Экрем Конур ёзги трансферлар ойнаси даврида қитъанинг бир неча қудратли клублари Родригога оғиз солганини таъкидлади.
Манбага кўра, “Бавария” ёзда ҳужумчини сўраб, “Реал”га мурожаат қилган. Бироқ “Қироллик клуби” раҳбарияти музокаралардан бош тортган. Шунингдек, “Пари Сен-Жермен”, “Манчестер Сити” ҳамда “Челси” ўйинчи атрофидаги вазиятни синчковлик билан кузатиб бормоқда..
Гарчи Родриго секин-аста Хаби Алонсонинг ишончниқ қозонаётган бўлса-да, юқорида номи келтирилган клублар уни ўз сафига қўшиб олиш фикридан қайтгани йўқ ва имкон бўлиши билан музокараларга тайёр эканини билдирган.
Фикрлар