ПСЖ юлдузи сафдан чиқди

CHERY AUTO

Франция терма жамоаси ва ПСЖ вингери Дезире Дуэ жароҳат олгани маълум бўлди. 

Tecno

"L'Equipe" нашри берган маълумотларга қараганда, футболчи "Лорьян"га қарши учрашувнинг 61-дақиқасида жароҳат олиб майдонни тарк этган эди. Маълум бўлишича вингернинг сон қисмидан олган жарохати бироз жидди бўлиб чиқди. Шу сабабдан, Дуэ яқин бир неча ҳафта жамоасига ёрдам бера олмайди. 20 ёшли футболчи мавсум бошидаги болдир қисмидан  олган жароҳати сабаб 6 та учрашувни ўтказиб юборганди.

Маълумот учун, франциялик футболчи жорий мавсумда барча турнирларда умумий 8 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!