Превью. "Шўртан" - "Навбаҳор"

  • 19 август, 15:56
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон Суперлигасининг 20-тури доирасида "Навбаҳор" клуби Ғузорда “Шўртан” меҳмони бўлади. Таъкидлаш жоизки, ғузорликлар 7 йиллик танаффусдан сўнг, жорий мавсумда яна Суперлигага қайтишди. "Навбаҳор" матбуот хизмати ўйин олдидан превью тақдим этди.   

Tecno

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатларида шу кунгача ўзаро 25 марта рўбаро келишган. Ўтказилган баҳсларнинг 13 тасида наманганликлар ютуққа эришган бўлса, 4 та учрашувда дуранг қайд этилган, 8 та ўйинда эса “Шўртан” зафар қучган. Тўплар нисбати –  40-34, “Навбаҳор” фойдасига.

Ушбу клублар ўртасидаги ўйинларда наманганликларнинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 4:0 ҳисоби қайд этилган беллашув бўлиб, “лочинлар” 2010 йилги мавсумда ўз майдонларида шу ҳисобда зафар қучишган.

Ғузорликларнинг “Навбаҳор” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси ҳам 4:0 ҳисоби билан якунланган учрашув бўлиб, “Шўртан” 2010 йилда ўз майдонида шундай ҳисобда зафар қучган.

Ўзаро ўйинларда наманганликлар 43 очкони, ғузорликликлар эса 28 очкони қўлга киритишган. 

Ғузорда ўтказилган 12 та учрашувнинг 7 тасида “Шўртан”, 4 тасида “Навбаҳор” ғалаба қозонган бўлса, 1 та ўйинда жамоалар муроса кўчасини танлаган.

Ғузорликлар ўз майдонида ўтказилган баҳсларда наманганликлар дарвозасига 23 та гол уриб, ўз дарвозасидан 15 та тўп ўтказиб юборишган. Ушбу клубларнинг биринчи даврада Наманганда бўлиб ўтган баҳсида наманганликлар Игор Габриэл (45+3) ва Аббосжон Ғуломов (90+7)ларнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди.    

Эслатиб ўтамиз, “Шўртан” – “Навбаҳор” баҳси 20 август куни Ғузор шаҳридаги “Марказий” стадионида соат 19:00 да старт олади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!