
Полвонларимиз Қозон шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида кучлилар қаторидан жой олди
Жорий йилнинг 23-25 июнь кунлари Россиянинг Татаристон Республикаси пойтахти Қозон шаҳрида 2005-2006 йилларида туғилган ёшлар ва катталар ўртасида татар кореши ҳамда соҳил кореши бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Эътиборлиси, спорт делегацияси раҳбари Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, мураббий Шавкат Мирзақулов бошчилигидаги терма жамоамиз мазкур жаҳон чемпионатида иштирок этиб, 2 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронза медалларни қўлга киритишди. Бундан ташқари от устида кураш бўйича ҳам жаҳон чемпионати ўтказилди ва ушбу беллашувларда ҳамюртимиз Холбек Султонов ҳам 100 кг. вазн тоифасида бронза медалига эга бўлди.
Айнан спортчиларимиз қўлга киритган медаллар боис, мадҳиямиз янграб, байроғимиз энг баланд ҳилпиради.
Шунингдек, ушбу жаҳон чемпионатининг тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси вице-президенти Салим Абдувалиев, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўмин Муратов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, жаҳон Кокпар ассоциацияси президенти Эркин Афзаловлар иштирок этди.
Демак ғолиб ва совриндорлар билан танишамиз.
Ёшлар ўртасида кореш
Кумуш медаль:
65 кг. Муҳаммаджон Абдукаримов
110 кг. Бахтиёр Сангинов
Катталар ўртасида кореш
Кумуш медаль:
65 кг. Диёрбек Сайдуллаев
75 кг. Нусрат Юлдошев
100 кг. Зайлобиддин Ортиқов
Бронза медаль:
85 кг. Илёс Аҳмадов
90 кг. Ҳусан Абдуҳакимов
Катталар ўртасида соҳил кореш
Олтин медаль:
80 кг. Холмирза Ҳасанбоев
85 кг. Оғабек Аматбоев
Кумуш медаль:
90 кг. Улуғбек Эшиев
Бронза медаль:
60 кг. Жўрабек Жалилов
70 кг. Абдураҳмон Эгамов
75 кг. Зоҳиджон Раимқулов
Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва пул мукофотлари билан тақдирланишди.
Фикрлар