
"Ла Лига беллашуви АҚШда ўтказилади"
Хавьер Тебас Ла Лиганинг АҚШда ўтказиладиган ўйини ҳақида фикр билдирди.
- Биз бу борада ишламоқдамиз, аммо бу осон эмас. Мен бу масалани тартибга солиши керак бўлган ФИФА қўмитасига аъзоман.
АҚШда суд бизни Қўшма Штатлардаги ўйинларни ташкил этиш бўйича ҳамкоримиз Релевент билан шартнома тузишга мажбур қилди. Бу мавсумда ёки кейингисида амалга ошадими, ўрганиб чиқамиз ва кўрамиз.
Бу Ла Лига учун устувор вазифа эмас. Бироқ, умид қиламанки, биз бунга эришамиз. Қанчалик эрта бўлса, шунчалик яхши. Биз буни хоҳлаган бўлардик.
NFL ўйинлари "Сантяго Бернабеу"да, NBA эса Париж ва бошқа жойларда ўтказилаётган экан, биз нима учун бундай қила олмаймиз? - деди Ла Лига президенти.
Фикрлар