
КЎЖЧ. ПСЖни мағлуб этган "Ботафого" ўз юришини плей-оффда тўхтатди
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати плей-оффнинг илк баҳсида Бразилиянинг икки клуби "Палмейрас" ва "Ботафого" клублари ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувда номинам мезбон ҳисобланган "Палмейрас" клуби ягона гол эвазига ғалабани илиб кетган ҳолда, чорак финалга йўл олди.
Беллашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмагач, жамоалар қўшимча бўлимга йўл олди. Учрашувнинг 110-дақиқасига келиб Пауло Энрике Сампайо Фильо ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Бу гол эса ўйин тақдирини ҳал қилган ҳолда, жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди.
"Палмейрас" энди чорак финалда "Бенфика" ва "Челси" ғолиби билан тўқнаш келади.
Фикрлар