"CAFA Nations Cup 2025": Турнир қачон бошланиши ва қайси терма жамоалар иштирок этиши маълум бўлди

CHERY AUTO

CAFA матбуот хизмати жорий йилда ўтказиладиган "CAFA Nations Cup-2025" мусобақасида қатнашадиган терма жамоалар рўйхатини расман эълон қилди.

Tecno

Хабарга кўра, "CAFA Nations Cup 2025" турнири 29-августдан 8-сентябргача давом этади. Бу йилги мусобақага ҳам  Ўзбекистон мезбонлик қилади. Турнирда иштирок этувчи жамоалар сони иккитага кўпайди — илк бор Малайзия ва Уммон терма жамоалари меҳмон сифатида қатнашади.

Гуруҳ босқичи ўйинлари Тожикистон ва Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Финал баҳси эса юртимизда ташкил этилади. Қуйида чемпионатда иштирок этувчи барча жамоалар рўйхати билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Ўзбекистон
Эрон
Тожикистон
Туркманистон
Афғонистон
Қирғизистон
Уммон
Малайзия

Маълумот учун, қуръа ташлаш маросими 3-июль куни бўлиб ўтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!