
"Пахтакор" 21-бор Ўзбекистон Кубоги ярим финалида ўйнайди
Кубокда 20 бор ярим финалга чиқиб, шуларнинг 14тасида "Пахтакор" финалга йўлланмани қўлга киритган. Финалларнинг 11тасида "шерлар" муваффақиятга эришганини эслатиб ўтамиз.
Ҳал қилувчи баҳсларда уч бор "Шерлар" мағлубиятга учрашган. 1993, 1997, 2001, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2009 ва 2011 йилларда "Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланган. "Сурхон"ни енгиш орқали "Шерлар" 21-марта ярим финалда қатнашиш имкониятини қўлга киритишди.
"Пахтакор", шунингдек, илк бор ўтказилаётган Лига Кубогида ҳам ярим финалга йўлланма олган. Ҳар икки мусобақада ярим финалларга қуръа ташлаш маросими тез орада бўлиб ўтади.
Фикрлар