Пакяо 45 ёшида ким билан жанг қилмоқчи?

  • 11 июнь, 2024, 12:17
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
BEPUL PROPAN

Афсона қайтадими? Мэнни Пакяо (62-8-2, 39 КО) бир муддат аввал шундай ғоя билан чиққан эди. Деярли, 46 ёшли филиппинлик 2021 йилнинг августидан жанг ўтказмаган бўлса-да, чемпионлик учун Марио Барриос  (29-2, 18 КО) билан курашмоқчи.

"Мен бу жангни ўтказишдан жуда хурсанд бўламан. Мэнни "Шон-шуҳрат зали" нинг бўлажак аъзоси ва ҳақиқий бокс афсонаси, шунинг учун у билан рингни баҳам кўриш мен учун шараф. Яна бир орзуим амалга ошиши мумкин", - дейди Барриос.

 "Биз икки ҳафта ичида якуний қарорга келамиз", деб қўшимча қилди Пакяонинг узоқ йиллик маслаҳатчиси Шон Гиббонс.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!