Камолиддин Тожиев: "Пенальтини аслида Достон Ҳамдамов тепиши керак эди"

  • 27 август, 00:48
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Пахтакор” клуби кутилганидек Ўзбекистон Кубоги чорак финалида “Машъал”ни таслим қилди (3:1) ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Беллашувдан кейин “Пахтакор” устози Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида саволларга жавоб қайтарди.

Tecno

- Биринчи бўлимни ўзида 3 та гол урдик ва ўйинни ҳал қилиб қўйдик. Барибир уч кун олдин ўйин ўтказдик ва бироз чарчоқ сезилди. Охирларида футболчилар чарчаб қолишди. Лекин йигитларга раҳмат, охиригача курашишяпти. Имкониятлардан фойдаландик.

- Учрашув охирида пенальти тепиш масаласида бироз тортишув бўлди. Сиз ҳам пенальтини Браян тепишини хоҳладингиз. Ўша вазиятда нима бўлди?

- Уларни ўзларини орасида бўлган нарса. Риаскос мен тепаман деди, Достон хўп деди. Аслида Достон тепиши керак эди. Футболда бўлиб туради.

- “Пахтакор”га чемпионатдан кўра Кубокда мақсадига эришиш осонроқ. Кубокда иккита ўйин қолди ва соврин ютиш имконияти бор. Танлаш керак бўлса, чемпионатга кўпроқ эътибор берилармиди ёки Кубокками?

- Кубокда ҳам, чемпионатда ҳам охиригача курашамиз. Мавсум бошида иккала фронтда ҳам мақсад қўйилган. Ҳаммасида курашишимиз керак.

- Мавсум ўрталарида сизни бош мураббий сифатида таништиришди. Ўшанда сизга минимум вазифа сифатида Кубокни айтишганми ёки чемпионатми? Ё иккаласими?

- Фарқи йўқ. Иккинчи даврада келсанми ёки биринчи даврадами, ҳар доим олий мақсад қўйилган. Ҳатто, менга айтиш ҳам керак эмас. Биламиз, сезамиз, доим ғалаба учун чиқамиз.

- Биринчи бўлимда ўйин тақдири ҳал бўлган бўлса-да, асосий ҳужумчи Игорь Сергеевни анча вақтгача захирага олмадингиз. Олдинда “Пахтакор”ни “Нефтчи”га қарши ўйин кутмоқда ва Сергеев терма жамоа йиғинига ҳам бории керак. Нима учун уни эртароқ захирага олмадингиз?

- Ўзидан ҳам сўраймиз. Камол ака, яна озгина вақт беринг дейди. Орамизда ҳар доим муносабатимиз яхши. Шунга қараб яна озгина вақт бердик. Терма жамоани ҳам ўйладик ва шу боис охирида захирага олдик. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!