"Башакшеҳир" вакили Аббосбек Файзуллаевнинг жамоага мослашуви ҳақида гапирди

CHERY AUTO

Истанбулнинг "Башакшеҳир" клуби матбуот котиби Гўкҳан Йилмаз легионеримиз Аббосбек Файзуллаевнинг жамоага мослашуви ҳақида маълумот берди.

Tecno

"Аббосбек "Башакшеҳир"га мослашиш даврини ўтказишига ҳожат бўлмади. У туркий тилли халққа мансуб ўзбек бўлгани учун Туркияда ўзини яхши ҳис қилмоқда. Ўтган ҳафта у Конференциялар лигасидаги илк расмий ўйинида иштирок этди. Аллақачон майдонларда ўз маҳоратини намойиш этмоқда", - деди Испанбул клуби вакили.

Эслатиб ўтамиз, Файзуллаев 7 миллион евро эвазига Туркия клубига Москванинг ЦСКА клубига ўтган эди. "Армиячилар" сафида Аббос барча мусобақаларда 72 та ўйинда иштирок этиб, 8 та гол урди ва 22 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt сайти маълумотларига кўра, унинг трансфер нархи 8 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!