Бошқа жамоа топинг! Суперюлдуз “Реал”ни тарк этадиган бўлди

  • 26 август, 07:47
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

 “Реал Мадрид”нинг бразилиялик ҳужумкор футболчиси Родриго ниҳоят Мадридни тарк этишга қарор қилди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар тарқатди.

Tecno

Мазкур нашр журналисти Марио Кортеганнинг ёишича, 24 ёшли футболчи ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунича “Қироллик клуби”ни тарк этишни истаяпти ва агентларига бошқа жамоа топиш вазифасини юклади.

Гап шундаки, ўтган йили ёзда жамоага Килиан Мбаппе қўшилганидан кейин бу ҳолат Родриго Гоэснинг таркибдаги ўрни ва мавқеига салбий таъсир кўрсатди. Карло Анчелотти даврида иккинчи планга ўтиб қолган бразилиялик юлдузга янги бош мураббий Хаби Алонсо ҳам асосий фигуралардан бири сифатида қарамаяпти.

 Мадридликлар билан яна уч йиллик шартномага эга ўйинчига асосан Англия Премьер-лигасининг етакчи клублари қизиқиш билдираётган эди. Энди унинг агентлари футболчига маъқул келадиган вариантларни тақдим этиши кутиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!