Ўзимдан чиққан балога, қайга борай давога...

  • 4 январь, 2023, 23:09
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски "Атлетико"га қарши Ла Лиганинг навбатдаги турида иштирок эта олмайди. Бу ҳақда испан матбуоти хабар берди.

Tecno

Бугун маъмурий спорт суди Левандовскини дисквалификация қилиш ҳақида қарор чиқарди. Польяк энди Ла Лиганинг учта ўйинини ўтказиб юборади. Роберт 14-тур доирасидаги "Осасуна"га қарши баҳсда (2:1) қизил карточка олганди. У учрашув ҳакамига нисбатан ноўрин ишоралар қилганлиги учун жаримага тортилди.

Эслатиб ўтамиз, "Атлетико Мадрид" - "Барселона" учрашуви 8 январь куни бўлиб ўтади. Айни дам Ла Лига турнир жадвалини "кўк-анорранглилар" 38 очко билан бошқариб турибди. "Матрасчилар" эса 27 очко билан 4-ўринни банд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!