Ўзбекистон футбол ассоциацияси мураббийлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

  • 30 октябрь, 15:46
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ЎФА раҳбарияти терма жамоалар мураббийлари томонидан амалга оширилган ишлар ҳисоботлари, ўқув-машғулот йиғинлари натижалари ҳамда кейинги мусобақаларга тайёргарлик режалари билан танишди. Бу ҳақда ассотсиациянинг матбуот хизмати хабар берди.

Tecno

Танқидий руҳда ўтган йиғилиш давомида ҳар бир ёш тоифасидаги мураббийларга тайёргарлик жараёнида замонавий технологиялардан фаол фойдаланиш, мураббийлар штабларида эса доимий равишда таҳлилчилар, селексионерлар ва жисмоний тайёргарлик бўйича юқори малакадаги мутахассислар фаолият юритиши лозимлиги таъкидланди. Бунинг учун мураббийлар таълими йўналишини янада яхшилаш бўйича топшириқ берилди.

"Ўсмирлар терма жамоаларимиз ҳар йили Осиё кубоги ва Жаҳон чемпионати йўлланмалари учун кураш олиб боради. Ушбу мусобақаларда юқори савияда иштирок этиш, аввалги натижаларни такрорлаш ва яхшилаш учун жисмоний тайёргарлик, илмий-таҳлил ҳамда тактик йўналишларда кучли мураббийлар зарур. Айниқса, бу ёшда илмий-таҳлилий ёндашув орқали футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак", — деди Равшан Ирматов.

Шунингдек, U-15, U-16, U-18 ва U-23 терма жамоаларимиз бош мураббийлари томонидан ўтказилган йиғинлар таҳлил қилинди. Селекция жараёнини янада кучайтириш, футболчиларни жисмоний ҳамда техник- тактик жиҳатдан пухта тайёрлаб бориш бўйича топшириқлар берилди.

Йиғилиш давомида аёллар футболини ривожлантиришнинг 2025–2029-йилларга мўлжалланган стратегияси ҳам муҳокама қилинди. Кичкина ёшдаги қизлар терма жамоалари учун футболчи етиштириш мақсадида қизлар ўртасида турнирларни кўпайтириш, халқаро ўйинлар ва фестиваллар ташкил этиш орқали селекция жараёнини кучайтириш вазифаси белгилаб берилди, — дейилади баёнотда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!