Осимхен АПЛ клубининг таклифини ўйлаб ўтирмай рад этди

  • 13 Jul 19:45
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Наполи" клуби ҳужумчиси Виктор Осимхен келажаги бўйича қарор қабул қилди.

Tecno

Журналист Педру Алмейданинг хабарига кўра, 26 ёшли нигериялик футболчи "Галатасарай" жамоасида қолишни хоҳламоқда ва бу борада клуб билан келишувга эришилган.

Маълумотларга кўра, яқинда Осимхен билан "Манчестер Юнайтед" ҳам боғланган, аммо футболчи инглизлар билан музокаралар олиб боришдан бош тортган ва фақат "Галатасарай"ни танлаганини билдирган.

Викторнинг "Наполи" билан тузган шартномасида 75 миллион евролик тўлов миқдори белгиланган. Туркия гранди бу суммани тўлашга тайёр, аммо бўлиб-бўлиб тўлашни таклиф қилмоқда. Клублар ҳозирда айнан шу масала юзасидан музокараларни давом эттирмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!