Ўртоқлик учрашуви. Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
Томас Тухель бошчилигидаги Англия терма жамоаси Уэльсга қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этиб, йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ Морган Роджерс ҳисобни очди. 11-дақиқага келиб эса Олли Уоткинс орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди. Энг қизиғи шуки, мазкур икки голга ҳам "Кристал Пэлас" ҳимоячиси ҳисобланган Марк Гехи ассистентлик қилди. Орадан 9 дақиқа ўтиб эса "Арсенал" ҳужумчиси Букайо Сака супер гол уриб, ҳисобни йириклаштириб ташлади.



Фикрлар