
Ўртоқлик учрашуви. "Ан-Наср" кичик камбек амалга ошириб, ғалаба қозонди
Бир неча дақиқа олдин ўртоқлик учрашувида Саудиянинг "Ан-Наср" клуби Лига 1нинг "Тулуза" жамоаси билан куч синашиб, кичик 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб учрашувнинг 25-дақиқасида францияликлар ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Орадан 8 дақиқа ўтиб, португалиялик юлдуз Криштиану Роналду гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Шунингдек, иккинчи бўлимнинг 77-дақиқасида Марран ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган ҳолда, жамоасини олдинга олиб чиқди. Ушбу гол эса ўйин тақдирини ҳал қилиб, Саудия клубининг 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишини таъминлади.
Маълумот ўрнида, жамоанинг янги футболчиси Жоау Фелиш норасмий учрашувда дебют учрашувини ўтказди. Футболчи ўйинни асосий таркибдан бошлаб, 59-дақиқа ҳаракат қилди.
Фикрлар