"Opta" суперкомпьютери Чемпионлар лигаси фаворитини аниқлади

  • 23 октябрь, 14:18
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Чемпионлар лигасининг 3-тур баҳслари якунланганидан сўнг, "Opta" суперкомпьютери мусобақада ғалаба қозониш эҳтимоли энг юқори бўлган жамоаларни маълум қилди.

Tecno

Ҳисоб-китобларга кўра, “Арсенал”нинг чемпион бўлиш эҳтимоли 21,13 фоизни ташкил этмоқда. Ундан кейинги ўринда ПСЖ — 14,03 фоиз, ҳамда “Ливерпуль” — 12,31 фоиз билан жой олган.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги турнир ғолиби парижликлар клуби ҳисобланади. Жорий мавсум финали 2026 йил 30 май куни Будапештдаги “Пушкаш Арена” стадионида бўлиб ўтади.

Қайд этиш жоиз, ҳозирги вақтда ПСЖ, “Реал Мадрид”, “Бавария”, “Интер” ва “Арсенал” клублари бир хил — 9 очкодан тўплаб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!