Оладиган борми? Суперфутболчи 140 миллион еврога баҳоланди

  • 8 декабрь, 2022, 18:36
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Атлетико” ўз тарихидаги энг қимматбаҳо футболчи – Жоау Феликсни сотиб юборишга қарор қилди.

Tecno

Мадридликлар 2019 йили португалиялик ўйинчини “Бенфика”дан 127 миллион еврога харид қилганди.

Энди 23 ёшли ҳужумкор футболчи учун Диего Симеоне жамоаси 140 миллион евро талаб қилмоқда. Бу ҳақда Relevo нашри хабар тарқатди.

Жоау Феликснинг ўзи фаолиятини “Ателтико”дан қудратлироқ клубда давом эттиришни кўзлаяпти. Маълумотларга қараганда, ҳужумчига ПСЖ, “Арсенал”, “Бавария” ва “Челси”дан қизиқиш бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!