Ўғлим “Реал”да эмас, “Ливерпуль”да тўп тепсин!

  • 3 январь, 2023, 21:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
CHERY AUTO

“Боруссия” ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемнинг отаси Марк ўғли ўзига янги иш жойи сифатида “Ливерпуль”ни танлаши кераклигини таъкидламоқда.

Tecno

Маълумки, 140 миллион еврога баҳоланаётган 19 ёшли ярим ҳимоячига асосий даъвогар сифатида “Реал” эътироф этилмоқда. Англиялик футболчининг ўзи ҳам Мадрид клубига ўтишга мойиллик билдирган.

Бироқ, Марк Беллингем ўғли “Қироллик клуби”нинг таклифини рад этиб, Юрген Клопп қўл остига ўтишига умид қилишини яширмаяпти.

“Боруссия” ярим ҳимоячисига “Манчестер Сити” ҳам қизиқиш билдирмоқда. Беллингемнинг дортмундликлар билан келишув 2025 йилнинг ёзигача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!