
Нуньес "Ал-Ҳилол"да қанча ойлик маош олади?
Уругвайлик ҳужумчи Дарвин Нуньес Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби билан шартноманинг барча жиҳатларини келишиб олди. Аввалроқ "Ливерпуль" ва саудияликлар трансфер бўйича 65 миллион еврога (бонуслар билан) келишувга эришгани хабар қилинган эди.
"talkSPORT" журналисти Алекс Крук маълум қилишича, Нуньес шахсий шартлар ва ҳафтасига 400 минг фунт атрофида маош тўғрисида келишувга эришди. Шартнома 2028 йилгача мўлжалланган бўлади.
Маълум бўлишича, эртага Дарвин Нуньес мерсесайдликларнинг базасида жамоа билан расман хайрлашади.
Эслатиб ўтамиз, Дарвин амалдаги АПЛ чемпионлари сафида умумий 143 та беллашувда майдонга тушиб, 40 та гол ҳамда 26 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Фикрлар