Шомуродов кутганимиздан ҳам зўр бўлиб чиқди! “Башакшеҳир” устози ўзбек легионерлари ҳақида яна нималар деди?

  • 14 август, 08:20
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 2
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчилари – Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаевни ўз сафига қўшиб олган Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” клуби янги мавсумда Еврокубокларда муваффақиятли юришини давом эттирмоқда.

Tecno

Истанбулликлар УЕФА Конференциялар лигаси саралаш турнирининг учинчи босқичида Норвегиянинг “Викинг” жамоаси билан рақобатлашди. “Башакшеҳир” бир ҳафта олдин рақиб майдонида ўтказилган дастлабки учрашувда 3:1 ҳисобида зафар қучган бўлса-да, Истанбулдаги жавоб баҳсида жиддий қаршиликка дуч келди.

Биринчи бўлим ўрталарида мезбонлар ҳимоячиси Онур Булут ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. Бироқ “Башакшеҳир”нинг жавоби узоқ кутилмади. 40-дақиқада Элдор Шомуродовнинг ажойиб пасини германиялик тўпурар Дэви Зельке дарвоза тўрига жойлади.

Қолган дақиқаларда учрашувда ҳисоб ўзгармади ва “Башакшеҳир” мусобақанинг плей-офф босқичига йўлланма олди. Истанбул клуби кейинги раундда гуруҳ босқичига йўлланма олиш учун рақобатлашадиган бўлди.

Учрашувдан кейин “Башакшеҳир” бош мураббийи учрашув ҳақида фикр билдириб, Элдор Шомуродовнинг ўйини ва Аббосбек Файзуллаев атрофидаги вазиятга ойдинлик киритди.

Sports.uz портали Чағдаш Атан фикрларини ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.

Учрашув ҳақида  

Биз жуда мамнунмиз. Бу жуда мураккаб учрашув бўлди. Буни ҳамма яхши тушуниб турибди. Фаворитлардан биридан ўтиб олганимиздан хурсандмиз. Биз режалаштирганларимизни биринчи бўлимда идеал даражада амалга ошира олдик. Бир неча қулай вазиятлар яратдик. Жуда самарали ўйнадик. Прессингларимиз яхши чиқди.

Ҳужумлар билан рақибга етарлича муаммо туғдирдик, уларни узун паслар билан ўйнашга мажбур қилдик. Лекин жуда аламли гол ўтказиб юбордик. Мени қониқтирмаган ягона нарса, танаффусдан кейин ўйинда устунлигимизни кўрсата олмаганимиз бўлди.

Шомуродов ҳақида

Элдор Шомуродов кутганимиздан ҳам зўр ўйинчи бўлиб чиқди. У ҳужумнинг ҳар учала позицияда ўйнай олади. Биз ҳақиқатан Элдорни ўз жамоамизда кўришни истаган эдик.

Унинг имкониятлари биз кутгандан ҳам кенгроқ экан. Шомуродовнинг тўпга эгалик қилиши ва пас бериш қобилияти ҳайратга соляпти. Ҳужум чизиғида уч нафар зўр ўйинчимиз бор.

Файзуллаев ҳақида

Аббосбек Файзуллаев трансферига оид масала ҳозир кун тартибида турибди. Биз бу трансферни Россияга қарши қўлланилаётган эмбарго туфайли охирига етказа олмаяпмиз. Биз трансфер учун тўловни амалга оширишга тайёрмиз, бироқ бунинг учун қўшимча жараёнлардан ўтишга тўғри келяпти.

Клубимиз президенти ўзининг алоқалари орқали масалага ечим топишга ҳаракат қиляпи. Шундай экан бу масала тез орада ҳал этилади. Буни биз ҳам, Файзуллаевнинг ўзи ҳам интизорлик билан кутяпмиз. Тез орада ҳаммаси ижобий тугайди.

Таъкидлаш жоизки, “Рома”дан кейинчалик тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага олинган Элдор Шомуродов “Истанбул Башакшеҳир” сафида тўртта учрашувда қатнашиб, битта ассист қайд этди. Аббосбек Файзуллаев эса, Туркияга кўчиб борганига икки ҳафта бўлганига қарамай, ҳали расмий учрашувларда қатнашишига рухсат берилгани йўқ.

 Ҳусанов ортида дунёнинг энг зўр дарвозабони тураган бўлди!

Махфий режа ишга тушди: Энди Ҳусанов Винисиус билан бирга ўйнайдиган бўляпти
Ҳусанов Гари Невилл танқидига жавоб бера бошлади!
“Башакшеҳир” нега Файзуллаев трансфери учун ЦСКАга пул тўламаяпти?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
+998911208400
14/08/2025 10:56
олга Узбеклар
&
Po`lat Polvonov
14/08/2025 09:36
Ассалому алекум биз Элдордан хурсандмиз мақтовлар эшитябмиз хақиқатни кўра билган Башакшехир устозига минг рахмат Элдор хар бтр позицияда ўйнашга қодир ижрочи у гол уришдан кўра хужим чиғида тўпни қулай вазиятларга етказиб бериш бўйича профеционал футболчи Элдорга омад тилаймиз шу қатори Аббосга ҳам янги жамосида тезроқ майдонгга қайтиб ўзини кўрсатиб қолишига ишонч билдириб қоламиз ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН