Ҳусанов ортида дунёнинг энг зўр дарвозабони тураган бўлди!

  • 14 август, 07:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”да ўйнаётгани боис sports.uz портали ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ушбу жамоага оид хабарларни ҳавола қилишни давом эттиради.

Tecno

“Манчестер Сити” янги мавсум олдидан янги таркиб шакллантирмоқда. Жамоага Абдуқодир Ҳусановнинг олиб келиш билан бошланган бу жараён ҳали яна давом этади. Деярли барча позицияларга янги ижрочилар олиб келинди.

Энди дарвозабонлар таркибида ҳам ўзгаришлар бўляпти. “Бёрнли”дан клуб тарбияланувчиси Жеймс Траффорд қайтарилди. Германиялик дарвозабон Штефан Ортега трансферга қўйилган. Асосий голкипер Эдерсон трансфери бўйича “Галатсарой” билан музокаралар давом эттирилмоқда.

Хосеп Гвардиола эса, дарвозани қўриқлашга жаҳоннинг энг кучли дарвозабонларидан Жанлуижи Доннаруммани олиб келмоқчи. Италиялик посбон ПСЖни тарк этиши аниқ бўлиб улгурган.

Нуфузли манба – L'Équipe нашрининг маълум қилишича, 26 ёшли дарвозабон “Манчестер Сити” мутасаддилари билан трансфер борасида келишувга эришган ва бош мураббий Хосеп Гвардиола билан жамоадаги ўрни ҳақида суҳбатлашиб олган.

“Шаҳарликлар” Доннарумма трансферига 40 миллион евродан ортиқроқ маблағ йўналтирмоқчи. Клуб Эдерсонни “Галасарой”га трансфер қилиши билан италиялик посбонни Манчестерга олиб келишга киришади.

Жанлуижи Доннарумма “Манчестер Сити” ўйинчилари орасида Абдуқодир Ҳусановни айниқса яхши танийди. Легионеримиз Франциядаги фаолияти давомида ПСЖ дарвозасини қўриқлаган машҳур голкиперга қарши ўйнаган.

Янги мавсумда Хосеп Гвардиола ҳимоя марказида Абдуқодир Ҳусановга кўпроқ имконият бериши кутилмоқда. “Палермо”га қарши ўтказилган мавсумолдидаги ягона ўртоқлик ўйинида испаниялик мураббий ҳимоя марказида Жон Стоунз ва Абдуқодир Ҳусанов тандемини илк дақиқалардан ўйнатди. Улкан тажриба ва ёшлик шижоатини бирлаштирган бу тандемнинг ўйини экспертлар томонидан юқори баҳоланди.

Эдерсон бўйича янги таклиф берилади

Туркиянинг энг қудратли клуби “Галатасарой” асосий дарвозабон ролига Эдерсонни олиб келмоқчи. Турк клуби 31 ёшли голкипер билан ҳамкорлик борасида келишувга эришган.

Энди истанбулликлар “Манчестер Сити” раҳбариятини бразилиялик футболчини қўйиб юборишга кўндириши керак.

“Галатасарой” манчестерликларга 7-8 миллион евро бадал пули ва қўшимча бонуслар таклиф қилди. Журналист Альфредо Педулланинг таъкидлашича, бу сумма “шаҳарликлар”ни қониқтиргани йўқ.

Манбага кўра, турклар тез орада Эдерсон трансфери бўйича яхшиланган янги таклиф тайёрлаб, “Манчестер Сити”га жўнатиши кутиляпти.

Эдерсон 2017 йилдан бери “Сити” дарвозасини қўриқлаб келади. Ўтган ёзда ҳам бу дарвозабон Саудия Арабистонидан келган таклифларни кўриб чиққан эди. Ўшанда клуб уни қўйиб юбормаган. Бу гал вазият ўзгарди.

“Сити”ни тарк этган юлдуз қандай қилиб янги рақам танлаганини айтиб берди

Англия Премьер-лигасининг навбатдаги мавсумида “Манчестер Сити”нинг қимматбаҳо ўйинчиси Жек Грилиш ижара асосида “Эвертон” шарафини ҳимоя қилади.

Англиялик ҳужумкор футболчи янги жамоасида 18-рақам остида ўйнайди. Грилиш нега айнан шу рақамни олганини қуйидагича изоҳлади.

- Бу рақамни олишимга ўзига яраша сабаблар бор. Бошқа вариантлар ҳам бор эди, лекин мен энг кўп ёқтирган икки англиялик футболчи – Уэйн Руни ва Пол Гаскойн бу жамоада 18-рақамда ўйнаган экан. Буни билишим билан шу рақамни танладим. Жамоага ўтишимдан олдин Руни билан маслаҳатлашди. 18-рақамни танлаганимдан у ҳам мамнун бўлса керак, - деди Жек Грилиш.

29 ёшли Жек Грилиш “Астон Вилла” тарбияланувчиси ҳисобланади. “Манчестер Сити” уни 2021 йилнинг ёзида рекорд сумма – 117,5 миллион еврога ўз сафига қўшиб олган.

Грилишнинг манчестерликлар билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар давом этади. Агар томонлар янги битим имзоламаса, англиялик юлдуз келаси ёз эркин агент мақомида ўзи истаган клубга қўшилиши мумкин.

Шомуродов кутганимиздан ҳам зўр бўлиб чиқди! “Башакшеҳир” устози ўзбек легионерлари ҳақида яна нималар деди?

Махфий режа ишга тушди: Энди Ҳусанов Винисиус билан бирга ўйнайдиган бўляпти
Ҳусанов Гари Невилл танқидига жавоб бера бошлади!
“Башакшеҳир” нега Файзуллаев трансфери учун ЦСКАга пул тўламаяпти?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!