Дунёнинг машҳур футбол юлдузлари Ўзбекистонга келади

CHERY AUTO

Жорий йилнинг 26-27 август кунлари мамлакатимиз спорти тарихида яна бир унутилмас саҳифа очилади. Юртимизга дунёнинг энг машҳур футбол юлдузлари ташриф буюрмоқда. 

Tecno

Жумладан:
Дида — Жаҳон чемпиони, "Милан" таркибида УЕФА Чемпионлари Лигасининг икки карра ғолиби.
Роберто Карлос — кучли зарбалари билан ном қозонган, дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиларидан бири, Жаҳон чемпиони, УЕФА Чемпионлар Лигасининг уч карра ғолиби.
Фабио Каннаваро — Жаҳон чемпиони, "Олтин тўп" соҳиби, 2006 йилда жаҳоннинг энг яхши футболчиси деб топилган ягона ҳимоячи.
Марко Матератсси — Жаҳон чемпиони, УЕФА чемпионлари лигаси ғолиби.
Майкон — "Интер"нинг энг яхши ҳимоячиларидан бири, УЭФА Чемпионлари Лигаси ғолиби.
Кристиан Заккардо — 2006 йилги жаҳон чемпиони, италиялик ҳимоячи.
Кларенс Зеедорф — "Милан" афсонаси, Чемпионлари лигасини уч хил клуб билан ютган ягона футболчи.
Сержиньо — "Милан"нинг чап қанот ҳимоячиси, сермаҳсул узатмалари билан танилган.
Франк Рибери — "Бавария" клубининг афсонавий ярим ҳимоячиси, УЕФА Чемпионлари Лигаси ғолиби.
Кевин Курани — Германия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси, "Шалке-04" клуби афсонаси.

Мазкур юлдузлар 26 август куни "Ҳумо Арена" спорт мажмуасида "БМБ" ҳамда "Оил Star" жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги-2025 учрашувига ташриф буюриши ва мухлислар билан учрашиши режалаштирилган. 

27 август санасида эса дастур бўйича бир қатор учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, Ўзбекистон ҳамда Жаҳон футболи афсоналари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилиши белгиланган. Ўйиннинг бошланиш вақти ҳамда манзили ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Ўзбекистон футзал федерацияси матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!