"Андижон"га ОЧЛ 2 да қандай рақиблар дуч келади? Футболчилар қандай фикрда?

  • 15 августа, 05:30
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бугун Осиё Чемпионлар лигасининг янги мавсуми учун қуръа ташланишидан хабарингиз бор. "Насаф" ОЧЛ Элитда, “Андижон” жамоа эса  ОЧЛ 2 да иштирок этади ва гуруҳ босқичидаги рақибларини тез орада билиб олади.

Tecno

Барчанинг эътибори Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдаги қуръа ташлаш маросимига қаратилганлиги шубҳасиз.

"Андижон" футолчилари қуръадан аввал клуб матбуот хизматига ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар.

Сардор Азимов

- Жамоамиз Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақасида илк бор қатнашаётганини ҳисобга олсак бизда босим йўқ. Гуруҳимизга кимлар тушишидан қатъий назар барибир уларга қарши ўйнаймиз. Муҳими, бизни муносиб иштирокимиздир. Худо хоҳласа, мухлисларимизга байрам улашиб, гуруҳдан чиқишга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Осиё майдонларида ишқибозларимизга ғалабаларимиз билан қувонч улашишни ният қилганмиз. Гуруҳимизда кучли рақиблар тушса бизга тажриба бўлади, ўзимиз тенг рақиблар тушса ҳам охиригача курашамиз.

Суннатиллоҳ Ҳамиджонов

- Бизга қайси жамоалар тушишидан қатъий назар мақсадимиз яхши натижалар кўрсатиб, максимал даражада бор кучимиз билан ўйнаймиз ва ғалабалар билан мухлисларимизни қувонтирмоқчимиз. Гуруҳимизда бизга рақиб бўладиган ҳар бир клубга пухта тайёргарлик кўрамиз ва муносиб қатнашишга ҳаракат қиламиз. “Андижон” клуби бу мусобақада тарихда биринчи марта иштирок этади. Шуни ҳисобга олиб, ОЧЛда максимал бор кучимиз, бор маҳоратимиз билан курашамиз. Чунки яна бундай имконият бўладими-йўқми, Худо билади. Шу сабабли ушбу имкониятдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Бу турнирда кучсиз жамоалар бўлмайди, барчаси ўзига яраша кучли. Шунга қарамасдан қайси клуб тушишидан қатъий назар бор кучимиз билан ўйнашга тайёрмиз. Менимча, “Ал-Васл”, “Ал-Муҳаррақ” ва “Ал-Халдия” тушса керак, қуръада аниқ билиб оламиз.

Элдор Адҳамов

- Ким тушишини фарқи йўқ. Куч томонлама қулайроқ рақиблар тушса яхши бўларди. Номдор клублардан “Ал-Насср”га қарши ўйнаш ёқимли бўлади. Чин дилдан хоҳлаган тақдиримизда ҳамма нарса қилса бўлади. Олдимизга қўйилган вазифани бажаришга ва мухлисларимизни хурсанд қилишга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию