Элдор Шомуродовнинг ҳаракатлари неча баллга лойиқ кўрилди?

CHERY AUTO

Кеча Конференциялар лигаси саралаш босқичидан ўрин олган "Истанбул Башакшехир" - "Викинг" ўртасидаги беллашув 1:1 ҳисобида дуранг билан ўз ниҳоясига етди. 
 
Мазкур тўқнашувда эса жамоа мураббийи Элдор Шомуродовни асосий таркибда ташлади. Ҳамюртимиз эса 83 дақиқа ҳаракат қилганидан сўнг захирага олинди. Унинг ушбу вақт давомида қилган ҳаракатларини эса бир неча машҳур порталлар турлича баҳолади. 
 
"Fotmob" вакилимизни 6.9 баллга лойиқ кўрган бўлса, "Sofascore" портали Шомуродовга 6.9 балл қўйди. Бундан ташқари, яна бир машҳур нашрлардан бири ҳисобланган "Flashscore" сайти эса ҳамюртимизга 6.6 балл берди. 
 
Эслатиб ўтамиз, Туркия клуби навбатдаги учрашувини 17 август куни Кайсериспорга қарши ўтказади.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!