Нойер: "Тўп траекториясини ўзгартирди, шу боис қайтариб бўлмади"

CHERY AUTO

"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида "Пафос"га қарши баҳсда (5:1) ўтказиб юборилган гол ҳақида фикр билдирди. 

Tecno

– Бу зарбани қайтаришнинг иложи йўқмиди?
– Ҳа.

– Сиз кеч ҳаракат қилдингизми?
– Йўқ. Сиз дарвозабон бўлганмисиз?

– Ростини айтсам, йўқ.
– Афсус. Тўп аввал тўғри учди, кейин эса траекториясини ўзгартирди. У мен томон келаётгандек эди, лекин кечроқ ўнгга бурилгани кўринди.

Агар футбол ўйнаган бўлсангиз, нима демоқчи эканимни тушунган бўлардингиз. Саволингизга жавоб шунда, – дея жавоб бериб ўтди германиялик посбон.

Кечаги учрашувда Нойер ўтказиб юборган ягона голни телеграм каналимиз орқали кўриб олишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!