Нойер терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди

  • 21 Aug 18:44
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Бавария" ва Германия терма жамоаси дарвозабони Мануэл Нойер терма жамоадаги фаолиятини якунлади.

Tecno

38 ёшли дарвозабон ижтимоий тармоқларда видеомурожаат қилиб, терма жамоадаги фаолиятини расман якунлаганини маълум қилди.

“Раҳмат, Германия! Мен бу жамоада ҳаракат қилганимдан мамнунман", - деди Нойер ўз мурожаатида.

Мануэль 2009 йилдан бери Германия терма жамоаси дарвозасини ҳимоя қилиб келаётган эди. Дарвозабон терма сафида 124 та ўйин ўтказган ва 2014 йилги Жахон чемпионатида ғолиб чиққан. 

Аввалроқ Нойер жамоада қолиш ниятида эканлиги, бироқ сентябрь ойидаги ўйинларни ўтказиб юбориши ҳақида хабар берилганди.

Comments

You must be logged in to commet!