"Нефтчи" собиқ футболчиларидан қолган қарздорликни бартараф этдими?

  • 31 октябрь, 15:26
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бир неча кун олдин ЎФА Суперлиганинг бир қатор клубларини очколардан маҳрум қилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. "Навбаҳор лочинлари," "Нефтчи," "Андижон," "Хоразм," "Бухоро," "Қумқўрғон-1977," "ТерДУ" футбол клублари қўмита қарорларида кўрсатилган мажбуриятларни тўлиқ бажармаётгани аниқланди.  Ушбу огоҳлантиришдан сўнг, "Нефтчи" собиқ футболчилар олдидаги қарздорликни тўлаганини эълон қилди.

Tecno

"Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмита томонидан қабул қилинган қарорлар ижроси таҳлил қилиниб, қўмита қарорларига мувофиқ клубларга мавжуд қарздорликларни белгиланган муддатларда тўлиқ қоплаш вазифаси юклатилди.

Ҳозирги кунга келиб жамоамиз собиқ футболчилари — Азизбек Амонов, Манучеҳр Сафаров ва Шоҳруҳ Ғадоев олдидаги барча молиявий мажбуриятлар тўлиқ бажарилди",- дейилади клубнинг расмий хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!