"Нефтчи" Россия клуби билан муроса кўчасини танлади

  • 17 Jan 20:49
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Нефтчи" жамоаси 13 январдаги биринчи назорат учрашувини 0:0 ҳисобида дуранг натижа билан якунлаган эди.

Tecno

Иккинчи назорат баҳс  Россиянинг "СКА Хабаровск" жамоаси билан бўлиб ўтди ва ушбу беллашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.

Учрашувдаги биринчи гол россиялик Шарль томонидан киритилган бўлса, жавоб тўпини "Нефтчи"га янги келган Жасур Жалолиддинов моҳирлик билан рақиб дарвозасига йўллаб ҳисобни тенглаштирди.

Бундан кейинги уринишлар натижа бермади. Иккала томон учрашувни муроса билан якунлашга мажбур бўлди.


"Нефтчи" 1:1"СКА Хабаровск"

Голлар: Шарль 0:1 12, Жасур Жалолиддинов 1:1 20

"Нефтчи" биринчи бўлим: Акбар Тўраев, Муҳсин Убайдуллаев, Анвар Ғофуров, Жалолиддин Жумабоев, Мирзохид Ғофуров, Аббос Ғуломов, Санжар Қодирқулов, Жавохир Қахрамонов, Жасур Жалолиддинов, Шохруз Норхонов, Билолхон Тошмирзаев.

Иккинчи бўлимда: Санжар Қувватов, Дониёр Валиев, Боян Цигер, Шохрух Ёқубжонов, Мирзохид Ғофуров, Аббос Ғуломов, Диёр Туропов, Муҳаммадали Холматов, Мухсин Бозоров, Билолхон Тошмирзаев, Бехруз Облақулов.

"Нефтчи" матбуот хизмати.

 

Comments

You must be logged in to commet!