"Навбаҳор"ни кимлар тарк этди?

  • 14 декабрь, 2020, 23:12
  • Bekzod Isayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Навбаҳор” билан тузилган шартнома муддатлари якунланганлиги сабабли, жамоа сафини дарвозабон Дилшод Ҳамроев ва россиялик ҳужумчи Руслан Болов тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Tecno

25 ёшли посбон Дилшод Ҳамроев “лочинлар” таркибига 2018 йилнинг 2-даврасидан қўшилганди ҳамда 2018 – 2020 йиллар мавсумида Суперлигада жами 5 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 6 та тўп ўтказиб юборди.

26 ёшли ҳужумчи Руслан Болов эса, жамоа таркибига шу йилги мавсумда қўшилган. "Суперлига-2020" баҳсларида 20 та ўйинда майдонга тушиб, жами 1037 дақиқа ўйнади ва рақиблар дарвозасига 3 та гол уриб, битта голга ассистентлик қилди.

Шунингдек, россиялик футболчи Суперлиганинг бу йилги мавсумида 2 марта учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб топилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!