
“Насаф” – “Сурхон”. Термизликлар сўнгги 5та ўйиндан буён Қаршида хатто гол ҳам ура олишмаяпти
“Аждарлар” Cocа-cola Суперлигаси 13-турида Суперлиганинг бу йилга дебютанти қўшни Сурхондарё вилоятининг “Сурхон” жамоасини қабул қилади.
Бу жамоалар сўнги бор Ўзбекистон чемпионатида 2004 йилда куч синашишган ва “Насаф” сафарда йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
“Насаф” – “Сурхон” учрашуви 29 июнь шанба куни Қарши “Марказий” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 20:00да бошланади.
Ўзаро учрашувлар тарихидан
Мазкур клублар Ўзбекистон чемпионатида шу кунгача 16 бор куч синашишган. Натижалар “аждарлар” нинг устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 12 учрашувда “Насаф”, 1 ўйинда эса “Сурхон” ғалабага эришган. 3 учрашувда дуранг натижаси қайд этилган.
Тўплар нисбати 40:13 га тенг. Устунлик “Насаф” тарафида.
Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф” – “Сурхон” 5:0, “Насаф” – “Сурхон” 1:3.
Жамоамиз сўнгги ўзаро учрашувни 2004 йил 23 октябрь куни Термизда ўтказган. Бу учрашув 0:5 ҳисобида якунланган.
Термиздаги ўзаро баҳсларга оид
Ушбу жамоалар шу пайтгача Термизда 8 бор куч синашишган. 8 учрашувда қаршиликлар ғалаба қозонишган. Дарвозаларга жами 22та тўп киритилган. Тўплар нисбати 21:1.
Эътиборингизга, Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз.
10. 04. 2004 Насаф – Сурхон 4: 0
18. 03. 2013 Насаф – Сурхон 3: 0
03. 08. 2002 Насаф – Сурхон 5: 0
08. 08. 2001 Насаф – Сурхон 2: 0
26. 06. 2000 Насаф – Сурхон 1: 0
Фикрлар
⚽️ #Nasaf ???? #Surxon
Uchrashuv yakunlandi 5:0.
Gollar: Xusain Norchayev 28', 55', 58', Javoxir Xasanov 69', Xudoyorxon Sag‘dullayev 71'
⚽️ #Nasaf ???? #Surxon
Uchrashuv yakunlandi 5:0.
Gollar: Xusain Norchayev 28', 55', 58', Javoxir Xasanov 69', Xudoyorxon Sag‘dullayev 71'