“Наполи” футболчисига қуролли ҳужум қилинди

  • 01 Sep 13:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Наполи”нинг бразилиялик легионери Давид Нересга номаълум шахслар томонидан қуролли ҳужум уюштирилди. Бу ҳақида футболчининг рафиқаси Кира Вайнона хабар берди.

Tecno

Нохуш воқеа “Наполи” стадиони ҳудудида Италия чемпионатининг учинчи турида неаполликларнинг “Парма”га қарши учрашувидан кейин юз берди.

- Давид уни стадион ташқарисида кутган мухлислардан узр сўрайди. У стадиондан чиқишда икки нафар қуролланган шахс унга ҳужумига учради. Улар Давиднинг машинасини пачоқлади ва қурол билан таҳдид қилиб, нарсаларини ўмариб кетди, - деб ёзди ижтимоий тармоқдаги саҳифасига Кира Вайнона.

27 ёшли Нерес бир неча ҳафта олдин “Бенфика”дан “Наполи”га трансфер қилинган эди. Футболчи “Парма”га қарши ўтказилган баҳснинг 70-дақиқасида захирадан ўйинга қўшилди.

Comments

You must be logged in to commet!