Нагельсман Роналду ҳақидаги барча миш-мишга нуқта қўйди

  • 17 июль, 2022, 13:45
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
CHERY AUTO

"Бавария" бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Мюнхен клубидан "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдуни сотиб олишни сўрамагани ҳақида айтди.

Tecno

"Бавария"да Роналдуни кўришни исташингиз ростми?

"Мен ҳам бу ҳақидаги миш-мишларни ОАВда ўқидим, лекин бу ҳақиқатга умуман тўғри келмайди", - дея Нагельсманнинг сўзларини келтиради журналист Кристиан Фальк.

Аввалроқ, 37 ёшли португалиялик манкунианликлар сафини тарк этиб, Чемпионлар лигасида ўйнайдиган клубга ўтишни хоҳлаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Ўтган мавсумда Роналду “Манчестер Юнайтед”нинг барча мусобақалар доирасидаги 39 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 24 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйган. Ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!